"VERUM LAW FIRM" advokatlik firmasi — huquqiy aniqlik va ishonchli nizolar yechimi.

Asosiy Biz haqimizda

Бизнинг жамоа 15 йилдан ортиқ юридик амалиёт тажрибасини ўз ичига олади. Бу давр мобайнида жамоа аъзолари давлат органлари, прокуратура, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда халқаро юридик лойиҳаларда иштирок этган. Биз нафақат маҳаллий ҳуқуқий муҳитни, балки жаҳон ҳуқуқий тенденцияларини ҳам яхши тушунамиз.

Компания 2022 йилда Ўзбекистоннинг етакчи юристлари томонидан ташкил этилган бўлиб, boutique law firm форматида фаолият юритади — ҳар бир ишга индивидуал ёндашув, деталларга эътибор ва шерикларнинг бевосита иштироки таъминланади. Биз махфийлик ва юридик аниқликнинг юқори даражасини кафолатлаймиз.

Биз Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек, чет эл фуқаролари ва инвесторларига ҳуқуқлари, активлари ва манфаатларини Ўзбекистон ҳудудида ҳимоя қилиш учун профессионал юридик маслаҳатлар бериб келмоқдамиз.

«Биз фақат маслаҳат бермаймиз. Биз сизнинг бизнесингизни ҳимоя қилиш ва унинг ўсишига хизмат қиладиган стратегияларни ишлаб чиқамиз.»
— Матиев Шерзод Раимович, “VERUM LAW FIRM” адвокатлик фирмаси шериги

Бизнинг фаолият йўналишларимиз:

🔹 Корпоратив ҳуқуқ ва инвестициялар
Юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш, ваколатхоналар ва қўшма корхоналар ташкил этиш, M&A (қўшилиш ва қўшиб олиш) битимларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, Due Diligence, хорижий инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилиш, валюта тартибга солиш ва солиқ режалаштириш.

🔹 Иқтисодий ва тижорат низоларини ҳал этиш
Хўжалик судларида ваколат, қарзни ундириш, шартномаларни бекор қилиш, мулк ҳуқуқига оид низолар, давлат органларининг қарор ва ҳаракатларини судда қайта кўриб чиқиш.

🔹 White-Collar (иқтисодий жиноятлар) ҳимояси
Фирибгарлик, коррупция, пул ювиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноят ишларида ҳимоя. Жабрланувчилар манфаатларини ифода этиш, compliance-аудитлар.

🔹 Кўчмас мулк ва ер ҳуқуқи
Тижорат кўчмас мулки ва ер участкаларини сотиб олиш/сотиш битимларига ҳуқуқий ёрдам, қурилиш лойиҳаларида ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, рухсатномаларни олиш, мулк ҳуқуқи бўйича низолар.

🔹 Солиқ ва божхона ҳуқуқи
Солиқ қонунчилиги бўйича маслаҳатлар, солиқ текширувлари жараёнида юридик ҳамроҳлик.

🔹 Меҳнат ҳуқуқи ва миграцияга оид хизматлар
Меҳнат шартномалари ва корпоратив сиёсатларни ишлаб чиқиш, меҳнат низоларида ҳимоя, хорижий фуқаролар учун меҳнат рухсатномаларини расмийлаштириш, виза ва миграция масалалари бўйича қўллаб-қувватлаш.

Асосий кўрсаткичлар:

15+ йил юридик тажриба — хусусий, давлат ва халқаро лойиҳаларда.

35+ юрист ва адвокатлар — ҳуқуқнинг асосий йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар.

450+ муваффақиятли якунланган ишлар — жиноят, фуқаролик, маъмурий ва инвестиция низолари бўйича.

500+ ишончнома асосида вакиллик — судлар, арбитраж ва давлат органларида.

Verum Law Firm — бу 35 нафардан ортиқ юқори малакали ва тор ихтисослашган юрист ва адвокатлар жамоасидир. Биз кўп йиллик суд-тергов ва маъмурий амалиёт, қонунчиликни чуқур билиш ва бизнес муҳитини тушунишга таянамиз.

Мутаҳассисларимиз қуйидаги соҳаларда иш тажрибасига эга:

халқаро юридик ва консалтинг компаниялар;

давлат идоралари, прокуратура ва суд органлари;

йирик хусусий компаниялар ва банк тизими.

Нега мижозлар биз билан ҳамкорлик қилади:

Жамоанинг барча даражаларида иштирок этиши — ёрдамчи юристдан бошқарувчи шериккача;
Юридик этика ва масъулият меъёрларига қатъий риоя этиш;
Ҳар бир мижоз билан ишончли ва шериклик муносабатлари ўрнатиш;
Шахсий натижа учун ишлаш;

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 58А
Электрон почта: verumlawfirm.uz@gmail.com
Телефон: +998 71 231-01-00
Telegram: @verumlf_uz

Biznig jamoa

Matiyev Sherzod Raimovich

Rahbar

Mutalibov Jaxongir Abdufattoxovich

Advokat

Abdullayev Xikmatullo Qadamboyevich

Advokat

Isxakov Xojiakbar Miradxamovich

Advokat

Ketmonov Ikboliddin Xomidjonovich

Advokat

Saidxo‘jayev Azizxon Sobirovich

Advokat

Haydarov Mirzoxid Mahmudovich

Advokat

Fyodorov Dmitriy Andreevich

Advokat

Raimqulov Behzod Nurmahamatovich

Advokat

Ravshanov Sanjar Azimjon o‘g‘li

Адвокат, Медиатор, Тахким суди судьяси

Xafizov Rovshan Fagimovich

Advokat

Mirzaxmedov Azim Azizovich

Advokat

Арутюнян Сергей Романович

Advokat

Mirzayev Habib Halimovich

Advokat

Shohjahon Shomurodov Shuxrat o'g'li

Yurist

Eshqulov Sanjar Azamat o'g'li

Yurist

Jumaboyev Fazliddin Hayitboy o'g'li

Yurist

Shukurov Begzodjon Nurutdinovich

Advokat